2019 йил 13 декабрь куни Андижон шаҳридаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрь кунги № 918 сонли “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинганлиги муносабати ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов, туман-шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бошлиқлари, бошқарма тасарруфидаги спорт таълим муассасаси директорлари, директор ўринбосарлари, инструктор-методистлар, катта тренерлари, ҳудудий спорт федерация ва ассоциациялари масъуллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Фарғона филиали вакиллари иштирок этдилар. Ушбу ўқув семинарида жами 330 нафардан зиёд спорт соҳасига алоқадор бўлган фаоллар иштирок этдилар.
Семинарни Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов очиб бериб, семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги № 918-сонли қарорнинг мазмун – моҳиятини етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори Турсуналиев Илхомжон Ахмедовичга сўз навбатини берди.
Улар семинар қатнашчиларига мазкур қарорнинг мазмун - моҳиятини батафсил тушунтириб, семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтишди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.