2019 йил 16 декабрь куни Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрь кунги № 918 сонли “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинганлиги муносабати ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сонли қарор мазмун моҳиятини таништириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Нукус филиали директори К.Мамутов ҳамда Самарканд филиали ўқув бўлими мутахасиси Ш.Бурхоновлар қатнашчиларига мазкур қарорнинг мазмун - моҳиятини батафсил тушунтириб, семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтишди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.