2020 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида профессор-ўқитувчилар ва тингловчилари иштирокида “Аёл бахти-халқ ва жамият бахти” мавзусида маънавий- маърифий байрам тадбир ўтказилди.
Байрам тадбирида Халқ таълим Вазирлиги тасаруфидаги Хорижий тиллар га ихтисослашган давлат умум таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Юсупжонова Шахноза бошчилигидаги қизлар жамоси табрик сўзи ва бухороча рақс гулдастаси намоиш этди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори И.А.Турсуналиев аёлларни байрам билан табриклади.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.