Спорт таълим муассасалари футбол гуруҳи тингловчилари билан ўқув семинар тренинг
2021 йил 20 май куни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти» кафедраси профессори А.И.Толипжонов, доцент в.б. Б.Неъматов ва Бунёдкор футбол академияси спорт директори В.В.Салоха ва “Педагогика ва психология” кафедраси доцент в.б. А.А.Толаметовлар спорт таълим муассасалари тренер ўқитувчиларининг футбол гуруҳи тингловчилари билан “Республикамизда футболни ривожлантириш ҳолати ва соҳадаги тизимли муаммолар” мавзусида ўқув семинар тренинг ўтказилди.
Ўқув семинар тренингда футбол мусобақаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳалар, хусусан VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимлари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, футболтчиларнинг тайёргарлик даражаси, ҳаракат техникасини биомеханик таҳлили, тактик схемаларни моделлаштириш, спортчининг функционал ҳолатини баҳолаш, ҳамда жисмоний юкламаларни замонавий ахборот технологиялари ёрдамида таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Ўзаро мулоқот шаклида бўлиб ўтган ўқув семинар тренинг давомида тингловчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.