25 июнь 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази “Педагогика ва психология” кафедраси профессор в.б., педагогика фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Акрам Акмалов “Футбол тренерлари” гуруҳида “Футбол ўйинларида инновацион педагогик технологиялар” мавзусида очиқ интегратив маъруза дарс ўтказди.
Интегратив маъруза дарсида тренернинг касбий, методик фаолияти ва уни такомиллаштириш йўллари ва спорт тизимида Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамиси қарорлари “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун талаблари ҳақида маълумотлар берди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.