2019 йил 20 сентябр куни УЎТМ 1- гуруҳ тингловчилари ва гуруҳ раҳбари Абдужалил Толаметов бошчилгида “Олимпия шон-шуҳрат” музейига ташриф уюштирилди.
Тингловчилар музейдаги мавжуд экспонатлар ҳамда Ўзбекистонда олимпия ҳаракатининг ривожланиш даврлари, Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатининг ривожланиши ва Мустақил Ўзбекистон спортчиларининг ҳалқаро спорт майдонларидаги ютуқлари билан яқиндан танишдилар ва музей ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейидаги 2000 дан ортиқ экпонат жумладан мингдан ортиғи доимий экспозицияси ҳамда музейдаги медаллар, кубоклар, маёқлар, почта маркалари, спорт анжомлари ва кийим-кечаклари билан танишдилар.
Тадбир якунида тингловчилар ўзларида Олимпия ҳаракатига бўлган қизиқишлари натижасида ўқув машғулотларида ўқувчиларга Олимпия ҳаракати тўғрисида тушунча бериб келажакда юртимизни машҳур спортчилар қаторида ҳалқаро ва Олимпия ўйинларида юқори натижаларни қўлга киритиб юртимиз байроғини юқори марраларда баланда кўтарилишини ўз олдиларига мақсад қилдилар. Музейга қилинган ташриф тингловчиларда катта таъссурот қолдирди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.