Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 17 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бешта муҳим вазифа қаторида ёшлар ўртасида китоб мутолаасига меҳр уйғотиш ташаббусини илгари сурган эди.
Бешта ташаббус: “Китоблар бахш этган бахт” мавзусида 2019 йил 23 сентябр куни, «Педагогика ва психология» кафедраси катта ўқитувчиси Абдужалил Толаметов раҳбарлигида умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 1-гуруҳ тингловчилари иштирокида марказ Ахборот ресурс марказида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида филология фанлари номзоди Муяссар Акбарова Бешта ташаббус: китоб билан келажак сари мавзусида маъруза қилди.
Тадбирда тинловчилар фаол қатнашдилар, қизиқарли саволларга жавоблар олинди.
Тадбир якунида «Педагогика ва психология» кафедраси катта ўқитувчиси Абдужалил Толаметов раҳбарлигида спорт турлари, ахборот технологияларига оид 10 дан ортиқ ўқув қўлланмаларни ҳамда 5 дан ортиқ бадиий адабиётларни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг Ахборот ресурс марказига тақдим этди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.