2019 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Экобоғ” “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошлайлик!” шиори остида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда вазирликнинг аппарат ходимлари, шунингдек, тизимдаги барча Республика ташкилотлари ходимлари ва Жисмoний тaрбия вa спoрт бўйичa мутaxaссислaрни илмий-мeтoдик тaъминлaш, қaйтa тaйёрлaш вa мaлaкaсини oшириш мaркaзидаги профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўз оила аъзолари билан иштирок этишди.
Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Сўнгра вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўртасида кросс югуриш мусобақаси ташкил этилди. Унда эркаклар, аёллар, болалар ҳамда фахрийлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб мусобақалашди.
Сўнгра тадбир иштирокчилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” спорт мусобақалари ташкил этилди. Айниқса тадбир доирасидаги арқон тортиш, тош кўтариш, куч синашиш (армрестлинг) мусобақалари барчада бирдек қизиқиш уйғотди.
Эрталабдан бошланган оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари тушгача давом этди. Унда ғолиб чиққанлар табиийки ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.