Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 6 ноябрдаги 03-08-16-918-сонли хати ижроси асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 2019 йил 13 ноябрда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган мутахассислар сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти, сайловларда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, бўлажак сайловларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрни ҳамда янгиликлар хусусида маълумот бердилар.
Тадбирда марказ профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва тингловчилари иштирокида этишди.
“Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Толаметов
© 2019 aprel, . Barcha huquqlar himoyalangan.